18:11 / 28.09.2016
4392

Пепе қурбақасининг меми миллатчилар хочига тенглаштирилди

Америкалик яҳудийларнинг ноҳукумат ташкилоти бўлмиш «Аксилдиффамация лигаси» Пепе қурбақаси мемини миллатчилар хочига тенглаштирди ва уни адоват белгилари рўйхатига киритди. Бу ҳақда ADL сайти томонидан 27 сентябрда эълон қилинган пресс-релизда маълум қилинган.

Ҳужжатда айтилишича, аввалига қурбақа Пепенинг фашистлар рамзига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Аммо АҚШ президентлиги Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида ҳамда “муқобил ўнгчилар” ҳаракатида ушбу мем яҳудийлардан нафратланиш рамзига айлантирилди.

«Бу сафар ирқчилар оммавий мемни танлаб олишди ҳамда ундан интернет фойдаланувчилари орасида нафрат ва ҳақорат воситаси сифатида фойдаланишларига имкон яратишди», — деди «Аксилдиффамация лигаси» бош ижрочи директори Жонатан Гринблатт.
 

Top