09:25 / 28.09.2016
7606

Россия термаси футзал бўйича жаҳон чемпионати финалига йўлланма олди

Россия терма жамоаси мини футбол бўйича ЖЧ-2016 ярим финалида Эрон терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритишга жуда яқин турибди. 

Россия бош футзал жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Аргентина — Португалия жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Аргентина-Португалия ўртасидаги ярим финал ўйини 29 сентябрда бўлиб ўтади. Қайд этиш керакки, россияликлар ўз тарихида илк бор мазкур чемпионатнинг финалига қадар етиб келиш вазифасини уддалашди. 1996 йилда Россия миллий термаси ЖЧ бронза медали совриндори бўлган эди. 

Top