17:10 / 02.10.2016
4902

Дрезденда полициячиларнинг машиналарига ўт қўйилди

Германиянинг Дрезден шаҳрида полициячиларнинг автомобиллари (3та автомобиль) номаълум шахс томонидан ёқиб кетилган. Бу ҳақда Mopo24 нашри томонидан хабар тарқатилган. Ҳодиса Königsbrücker кўчасидан узоқ бўлмаган ҳудудда рўй берган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги айтилган, зарар миқдори бир неча ўн минг еврони ташкил қилган.

Нашр маълумотига кўра, гумондор қўлган олинган, унинг шахси ошкор қилинмаган.

Бу ҳодиса шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилган вақтда рўй берди. Бу тартиб ўтган ой охирида шаҳарда рўй берган портлаш туфайли киритилганди.

Top