10:09 / 02.10.2016
7409

Футзал бўйича ЖЧ. Эрон ўз тарихида илк марта бронза медалларни қўлга киритди

Эрон терма жамоаси мини-футбол бўйича 2016 йилги жаҳон чемпионатининг 3-ўрини учун Португалияга қарши кечган учрашувда пенальтилар сериясида ғолиб бўлди ва мундиалнинг бронза медалини қўлга киритди.

Учрашувнинг асосий вақти 2:2, пенальтилар серияси эса 4:3 ҳисоби билан якунланди.

Эрон терма жамоаси мини-футбол бўйича жаҳон чемпионатларида медаль қўлга киритган биринчи Осиё терма жамоаси бўлди. Эрон шу вақтгача 10 марта ярим финалда ўйнаган ва учинчи ўрин учун баҳсларда ютқазганди.

Жаҳон чемпионати Колумбияда 10 сентябрда бошланиб, учрашувлар Кали, Медельин ва Букараманг шаҳарларида ўтди. Ҳаммаси бўлиб мусобақада 24 жамоа иштирок этди.

Футзал бўйича жаҳон чемпионати, 3-ўрин учун баҳс
Эрон - Португалия - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3
Голлар: Козимий (25'29"), Маҳди Жавид (35'39") — Кардинал (20'29", 20'48")

Top