18:05 / 02.10.2016
6309

Лавров ва Керри телефон мулоқоти чоғида Ҳалабдаги вазиятни нормаллаштириш ҳақида гаплашди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 1 октябрь куни АҚШ давлат котиби Жон Керри билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида маълум қилинган.

Суҳбатдошлар Суриядаги вазиятни муҳокама қилишни давом эттириб, хусусан, ноқонуний қуролли гуруҳлар низо томонларининг ўт очишни тўхтатиши ҳақидаги Россия-Америка келишувларига қарамасдан, жанговар ҳаракатларни давом эттираётган Алеппо атрофидаги вазиятни нормаллаштиришда навбатдаги қадамларни ташлаш имкониятларини кўриб чиқишган.

Сиёсатчиларнинг мулоқотида БМТ Хавфсизлик кенгаши доирасида Шимолий Корея муаммоаси бўйича ишлаш, шунингдек, ўзаро муносабатлардаги бошқа алоҳида жиҳатларга ўрин берилган.

1 октябрь куни ҳам АҚШ ва Россия дипломатияси раҳбарлари мулоқоти ўтказилган, унда Сергей Лавров Ғарб томонидан назорат қилинувчи мухолифатчиларнинг «Жибҳат ан-Нусра»га илтифот билан муносабатда бўлишга уринишлари номақбуллигига эътибор қаратганди.

Top