08:18 / 02.10.2016
16886

UFC жангчиси уйида беҳуш, унинг анонсери эса ўлик ҳолда топилди

Мутлақ жанг чемпионатида (UFC) иштирок этувчи спортчи Жош Самман ўз уйида беҳуш ҳолда топилган ва ҳозирда шифохонада кома ҳолатида қолмоқда, деб хабар бермоқда Tallahassee Democrat.

Самманнинг дўсти ва ринг-анонсери Трой Киркинбург у билан бирга бўлган. Шифокорлар унинг ўлганини қайд қилишган. Воқеа тафсилотлари ошкор қилинмаган, бироқ ОАВ маълумотларига кўра, Самман ва Киркинбург гиёҳванд моддалар передозировкаси сабабли шу ҳолга тушганлар. Аввалроқ ҳам Самманда гиёҳванд моддалар билан муаммолар бўлган, бироқ у бу зарарли одатидан фориғ бўлишга муваффақ бўлганди.    

Самманнинг ҳисобида 16 та жанг бўлиб, у 12 та жангда ғолиб, 4 тасида мағлуб бўлган. 

 

Top