18:37 / 03.10.2016
5699

Суриянинг Хама шаҳрида худкуш-террорчи ўзини ўзи портлатиб юборди

Суриянинг Хама шаҳрида теракт содир бўлди. Худкуш-террорчи баданида ўрнатилган бомбани ҳаракатга келтирди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар бермоқда.
Полиция маълумотига кўра, теракт оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор.

Ўз навбатида, Reuters агентлигининг хабарига кўра, иккита портлаш содир бўлган.

Воқеа жойида ўт ўчириш хизмати ва шифокорлар иш олиб боришмоқда. Полиция ва ҳарбийлар туманни ўраб олишган.
 

Top