19:14 / 04.10.2016
19040

GM Uzbekistan Беларусда Ravon брендини намойиш этди

Фото: GM Uzbekistan

GM Uzbekistan компанияси 30 сентябрь куни Беларусда Ravon брендини намойиш қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати фейсбукдаги расмий саҳифа орқали маълум қилган.

Беларусда янги бренднинг R2, Nexia R3 ва Gentra автомобиллари тақдимоти ўтказилган. Йил охиригача улар қаторига R4 модели ҳам қўшилади.

Октябрь-декабрда Озарбойжон ва Туркманистонда ҳам янги бренд тақдимотини ўтказиш режалаштирилган. Шу тариқа, МДҲнинг асосий автомобиль бозорлари қамраб олинади. Бунгача компания Россия, Қозоғистон ва Украинада тақдимотлари ўтказганди. 

2017 йилда GM Uzbekistan ҳар бир мамлакатда дилерлик тармоқларини кенгайтиришни давом эттиради.

Top