Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясида жойлашган Харбин шаҳридаги кўп қаватли бинолардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Синьхуа агентлиги хабарига кўра, бу ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, яна бир неча киши турли даражада жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Агентлик маълумотига кўра, порттлаш оқибатида 13, 14 ва 15-қаватлар жиддий зарарланган.
Дастлабки тахминларга кўра, портлашга маиший газ сабаб бўлган.