12:59 / 05.10.2016
17695

Хитойда ўтган XVIII Халқаро Пекин фестивалида Ўзбекистон вакиллари олий мукофотни қўлга киритишди

XVIII Халқаро Пекин фестивали якунига етди. Унда иштирок этган Ботир Қодиров ижодий жамоаси олий мукофотни қўлга киритди. 

Ботир Қодиров бу ҳақда шундай дейди: 

 - Эришилган ғалаба, қўлга киритилган мукофот менга эмас бу буюк санъатимизга, мамлакатимизга, азиз мухлисларимизга берилган юксак баҳодир. Биз ҳар гал саҳнага чиқарканмиз қалбимиз билан, бутун бир вужудимиз билан бир фикрга доимо амал қиламиз - бу ҳам бўлса Ўзбекистонимизнинг биринчи Президенти И.Каримовнинг “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам”, деган фикрларидир. Бу каби фестиваллар ҳали кўп ўтказилади, насиб қилса уларнинг айримларида биз ва биз каби санъаткорлар иштирок этади. Мен бир нарсага аминманки, қаерда бўлмайлик, қачон бўлмасин, ана шу фикр бизга ҳамиша куч ва ғайрат бағишлаб туради.

Фестивал давомида Ботир Қодиров жамоасига Шанхай, Хунань ва Пекин Халқаро фестивалларига, Яқин Шарқ, Европа бўйлаб бир ойлик мусиқий турне бўйича ижодий ҳамкорлик масаласида таклифлар келиб тушди. Бир сўз билан айтганда фестивал чин маънода дўстлик ва ҳамкорлик байрамига айланиб кетди.

Top