19:35 / 05.10.2016
14037

Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорлари маълум қилинди

Фото: © AFP

Швеция Қироллик Фанлар академияси дунё илм-фан оламида нуфузли совринлардан бири Нобель мукофотининг кимё йўналиши бўйича 2016 йилги совриндорлари номини эълон қилди. Олимлар Жан-Пьер Саваж, Фрезер Стоддарт ва Бернард Феринг "молекуляр машина"лар синтезини амалга оширганлари учун шундай эътирофга сазовор бўлишган. 

Бу йилги кимёгар олимлар йўналтирилган ҳаракатларни амалга ошира оладиган молекуляр механизмларни ишлаб чиқишни уддалашган. Улар ҳақиқий машиналардек ҳаракатлана олади, дейилади Нобель қўмитаси ахборотномасида. Булар биринчи галда турли сенсорлар, шу жумладан тиббиётда ҳам қўлланилиши мумкин, деб хабар қилади РИА Новости агентлиги. 

Анъанага кўра, тақдирлаш маросими Нобель мукофоти асосчиси, тадбиркор ва ихтирочи Альфред Нобелнинг (1833-1896) вафот этган куни - 10 декабрда бўлиб ўтади. 

 

Top