21:27 / 06.10.2016
9180

Sharp энг тиниқ экранни тақдим этди

Фото: Anandtech

CEATEC 2016 кўргазмасида Sharp компанияси виртуал дубулға учун 1008 пиксел зичлигига эга бўлган дисплейни тақдим этди. Бу тўғрисида Anandtech хабар берди.

Экран диагонали бор-йўғи 2,87 дюйм ва 2160x1920 пикселларга эга.

Масалан, Oculus Rift виртуаль реаллик шлемининг бир дисплейи  1080х1200 пикселлар ва дюмига 456 нуқталар зичлигига эга. Бироқ компания ҳозирча бу каби дисплейларни кўп миқдорда ишлаб чиқаришни режалаштирмаган, тижорий намуналар эса фақат йиллардан кейин пайдо бўлади.

Шунингдек, Sharp 8К дисплейнинг биринчи прототипларини тақдим этди: 85 дюймли телевизор ва 27 дюймли монитор. Ҳар икки қурилмада 4320га 7680 имкониятга эга IGZO панеллар  ва 120 герц янгиланиш частотаси ўрнатилган.

Top