20:02 / 08.10.2016
11297

Австралиялик фермерлар чўлда қуёш энергияси ёрдамида сабзавотлар етиштирмоқдалар

Фото: hi-news.ru

Австралия чўлининг жанубида буткул қуёш энергияси ва чучуклаштирилган денгиз сувида ишловчи Sundrop Farms фермаси жойлашган. Бу ерда барча сабзавотлар чўл ҳудудида қурилган иссиқхоналарда етиштирилади. Ферма чучук сув, зарур ер ва электр энергияси бўлмаган шароитларда бошоқли ўсимликлар ўстириш усулини топмоқчи бўлган бир гуруҳ ташаббускорларнинг тадқиқоти натижаси бўлди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, егуликларни бундай шароитларда етиштиришни ўрганиш лозим, чунки тоза сув ва яхши тупроқ борган сари камайиб бормоқда.

Оддий иссиқхоналарда суғориш учун чучук сув, ёруғлик ва маълум ҳароратни ушлаб туриш учун электр энергиядан фойдаланилади, хоналарни иситиш учун газ ўтказилади. Бироқ буларнинг барчаси бўлмаса-ю, аммо ейишни истасанг, унда нима қилиш керак? Марҳамат, мана бунинг ечими: қуёш батареялари ўсимликлар учун мақбул ҳароратни ушлаб туриш учун етарлича электр энергия ишлаб чиқаради ва шу билан бирга шўр денгиз сувини чучуклаштирувчи станцияларни электр энергия билан таъминлайди. Шундан кейин бундай сув билан сабзавотларни муаммосиз суғориш мумкин!

Фермада ўрнатилган ойналар кун бўйи қуёш ортидан бурилиб туради, бундай йўл билан олинган қуёш энергияси нефть солинган идишни қиздиради. Идиш Цельсий бўйича 160 градусгача қиздирилгач, ундан шўр сув буғланади. Буғ иссиқхоналарни иситиш учун ва электр энергия ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Электр энергия сувни чучуклаштириш станцияси учун ҳам керак бўлади. Олинган сувга суғоришдан олдин озиқавий моддалар қўшилади.

3 йил аввал ферма асосчилари ҳозирдагидек натижаларга эришишни фақатгина орзу қилишарди, бироқ ўшанда ҳам натижалар ёмон бўлмаган. Ферма фаолиятининг иккинчи йилида йил охирида бир тоннага сабзавот олишга муваффақ бўлинган. Ҳозир эса иссиқҳоналарда 17 тонна ҳосил етиштирилмоқда.

Ҳаммаси яхшию, бироқ ферма эгалари барча сарфланган маблағлар ўзини қанчалик тез оқлаши ҳақида маълумот беришмаган.

Top