09:12 / 08.10.2016
8430

Флоридалик аёл довул вақтида ўз автомобилини меҳмонхонасига “яширди”

Фото: Twitter.com/@sofiandreaa

АҚШнинг айни дамда "Мэттью" довули бўлаётган ҳудуди Флорида штатида яшовчи аёл ўз уйини хавфсиз жой деб ҳисоблади ва автомобилини меҳмонхонасига жойлаштирди.

- Ҳозир сиз, балки, сув ва бензин илинжида юрган бўлсангиз керак. Биз эса уйга машинани жойлаштирдик, - деб ёзади оила аъзоларидан бири.

Штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Маҳаллий аҳоли довул келтирган талафотларни суратга ва видеога олиб, тармоққа жойлаштиришмоқда.
Маҳаллий ҳукумат одамларни вазиятни жиддий қабул қилишга ва вайрон бўлган туманларни тарк этишга чақирмоқда.

 

Top