14:23 / 09.10.2016
4751

Араб коалицияси Санодаги ҳужум бўйича текширувда АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Фото: AFP

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Вашингтон билан Яман пойтахти Сано шаҳрида 8 октябрь куни дафн маросими вақида уюштирилган ҳужум воқеаси тафсилотларини ўрганишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда АFP ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Бундан олдинроқ, БМТ бош котиби Пан Ги Мун бу фожиани қаттиқ қоралаган ва ҳодиса айбдорларини топишга чақирганди.

Санода шанба куни дафн маросими вақтида амалга оширилган ҳужум оқибатида 200дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 500дан ортиқ киши жароҳатланган. Қурбонлар орасида шаҳар мэри Абдулқодир Ҳилол ҳам борлиги айтилган.

Бомбардимон уюштиришда гумон қилинаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция айбловларни рад этмоқда.

Top