18:13 / 10.10.2016
9371

Хитойда қотиллик қилган 14 яшар болага умрбод қамоқ жазоси тайинланди

Фото: © РИА Новости

Хитой ҳукумати полиция коллежида таҳсил олаётган 14 яшар болага синфдошини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазоси тайинлади. "Жэньминь жибао" газетаси хабар берганидек, вояга етмаган болага нисбатан бундай жазо қўллаш, мамлакатда кам учрайдиган ҳолатдир.

Нашрнинг ёзишича, Ху Цян исмли бола 2013 йилнинг декабрь ойида синфдошини ўлдиради ва 2014 йилнинг декабрида 17 йиллик қамоққа ҳукм қилинади. Аввалроқ худди шу йилда жиноятчи совуқ қурол билан бошқа бир кишини яралаган, суд ҳукми ўқилганида жабрдийданинг даъвоси ҳали қондирилмаган эди. Шу сабаб прокуратура ва жабрдийданинг яқинлари аввалги ҳукмдан норози эканликларини билдиришди.

Суд Ху Цяннинг ишини қайта кўриб чиқди ва аввал жорий этилган жазони умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирди. Бола “жамият учун хавфли ва олдинги хатти-ҳаракатларини яхши томонга ўзгартирмаётганликда” айбланди.

ХХРда амалдаги қонунчиликка кўра, фуқаро 16 ёшдан кейингина жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар эса фақат оғир жиноятлар – қотиллик, номусга тегиш ва гиёҳванд моддалар билан алоқадор жиноятлар қилишсагина жиноий жавобгарликка тортилишади. 14 ёшга тўлмаганлар эса умуман жиноий жавобгарликка тортилмайди.
 

Top