15:54 / 10.10.2016
4993

Саудияликлар йил охиригача нефть баррели 60 доллар бўлишини тахмин қилишмоқда

Фото: Globallookpress.com

2016 йил охирига келиб нефть нархи кўтарилиши тахмин қилинмоқда. Саудия Арабистони энергетика, саноат ва минерал захиралар вазири Холид Ал-Фалих  Истанбулда шундай фикрни билдирган, дея хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

«Октябрь ёки шу йилнинг охирига келиб, бир баррель нефть нархи 60 долларга етади», — деган Саудия вазири. Унинг сўзларига кўра, Саудия подшоҳлиги Россиянинг нефть қазиб олишни мувофиқлаштириш бўйича музокаралардаги ўрнини эътироф этган. Бундан ташқари, Озарбойжон ва Бразилия ҳам музокараларда иштирок этади, деган вазир. 

Хусусан, Brent нефтининг бир баррели Лондон ICE биржасининг 7 октябрь кунги савдосида 51,82 доллардан сотилган. 
 

Top