"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста спорт ва ҳалол ўйин ривожига қўшган ҳисса учун топшириладиган нуфузли Қиролича София мукофотининг 2015 йилги совриндори бўлди.
"Мукофот ўйинчининг жентльменларга хос хатти-ҳаракати, унинг ижобий принциплари ва ҳалол ўйинга содиқлигини ҳамда у ёш авлод учун майдонда ва унинг ташқарисида ажойиб ўрнак бўла олишини кўрсатади", деб маълум қилди "Барселона" сайти.
Ўтган ҳафта 32 ёшли Иньеста учун эсда қоларли бўлди: у "Барса" таркибидаги 600-ўйинини ўтказди ва ундаги фаолиятининг 20 йиллигини нишонлади.
Манба: Tribuna.Uz