00:10 / 11.10.2016
14953

Путин ва Эрдўғаннинг музокаралари деярли икки соат давом этди

Фото: ©РИА Новости/Алексей Дружинин

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 10 октябрда 1 соат 40 дақиқа давом этган музокаралар ўтказдилар. Бу ҳақда HaberTurk нашри хабар бермоқда. 

Аввалроқ Кремлда икки давлат етакчиси учрашувида гап икки томонлама муносабатларнинг яхшиланиши, Сурияда террорчиликка қарши кураш ҳақида бориши таъкидлаб ўтилганди.   

Эслатиб ўтамиз, бу учрашув Путин ва Эрдўғаннинг Анқара ва Москва ўртасида Сурияда Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилиши сабабли юзага келган низодан кейинги биринчи учрашуви бўлмаяпти. Улар ўртасидаги бундай биринчи учрашув августда бўлиб ўтганди, унда Эрдўған уриб туширилган самолёт учун кечирим сўраган. 

10 октябрдаги учрашувдан кейин 2019 йилгача "Турк оқими" газ қувурининг биринчи иккита қувурини ишга тушириш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

 

Top