21:29 / 12.10.2016
8615

ИШИД Кобулдаги масжидга ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Фото: REUTERS

ИШИД жангарилари Кобулдаги шиа масжидига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Мавжуд маълумотларга кўра, 12 октябрда полиция кийимида бўлган ва қуролланган уч  киши имом Али масжидига кириб ибодат қилаётганлар ўқ узган. Босқинчилардан бири портловчи қурилмага эга камарини портлатган.

Теракт оқибатида камида 18 киши, жумладан 4 аёл ва 2 бола ҳалок бўлган, 50 дан кўпроқ киши жароҳатланган. Ҳужум мусулмонлар учун муқаддас байрамлардан бири ҳисобланувчи Ашуро куни нишонланиши вақтида содир этилган. 

 

Top