08:26 / 12.10.2016
4643

Кобулда масжид ёнида юз берган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Фото: © AP

Кобулда шиа масжиди ёнида юз берган портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Шунингдек, 26 киши жароҳат олган. Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан кейин ўқ овозлари эшитилган. 

Дастлаб босқинчилар одамларни гаровга олганлари маълум қилинган. Маҳаллий ОАВ босқинчилардан 2 нафари махсус кучлар ёрдамида отиб ташлангани, яна бири масжид ичида қолганини маълум қилган.  

Афғонистон ташқи ишлар вазири вакили ҳозирда воқеа жойида вазият назорат остидалигини маълум қилди. Масжид атрофидаги ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган. Вакилнинг айтишича, масжид ичига полиция отряди йўл олган.  

 

Top