14:42 / 12.10.2016
4134

Tashkent Challenger–2016: Денис Истомин франциялик теннисчи устидан ишончли ғалаба қозонди

Республика олимпия захиралари теннис мактабида 11 октябрь куни Tashkent Challenger–2016 теннис турнирининг биринчи давра учрашувлари бўлиб ўтди.

22 ёшли ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев илк даврада россиялик таниқли теннисчи, дунё рейтингида 97-ўринда бораётган 26 ёшли Евгений Донскойга қарши баҳс олиб борди. Беллашувда Ўзбекистон вакили 4:6, 6:3, 7:6 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Жуфтлик баҳсларининг биринчи даврасидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин (125-ўрин) яккалик баҳслари илк даврасида франциялик Глеб Сахаровга (285-ўрин) қарши баҳс олиб борди ва 6:3, 6:3 ҳисобида ишончли ғалабани расмийлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик теннисчилардан Жўрабек Каримов, Шониғмат Шофайзиев ва Ҳумоюн Султонов биринчи даврада мағлубиятга учрагани ҳақида маълум қилинган эди.

Top