19:14 / 13.10.2016
7139

2016 йилнинг 9 ойида ЯИМ ўсиши 7,8 фоизни ташкил этди

Фото: Kun.uz

Жорий йил 9 ойи якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,8 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборотда келтириб ўтилган.

Йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат ўсиши 7,2 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми ўсиши 15 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 фоизни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6,4 фоизга ўсиши таъминланди. 

Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш бўйича дастурий чора-тадбирлар фаол амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6,4 фоизга ўсиши таъминланди.Саноат тармоқларини чуқур таркибий ўзгартириш ва модернизациялаш, ривожланган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни шакллантириш бўйича фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг – 9,4 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар – 11,2 фоизга ўсишини таъминлагани қайд этилди. 

Йил бошидан буён 2016 йилги Инвестиция дастури доирасида 100 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилгани қайд этилди. Вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар раҳбарларининг йил охиригача ишга тушириш мўлжалланган 64 та йирик ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топширишни сўзсиз таъминлаш, шунингдек, 2017 йил учун ишлаб чиқариш дастурлари учун зарур хомашё ва материалларни, энг аввало, Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида харид қилишга шартномалар тузишни тезлаштириш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари белгилаб олинди. 

Top