20:52 / 13.10.2016
10808

Таиланд қироли ворисни 14 йил олдин тайинлаб қўйган эди

Фото: rappler.com

Таиланд бош вазири Прают Чан-Очанинг маълум қилишича, 2002 йилдаёқ мамлакат тахти валиаҳди маълум бўлганди. Бугун вафот этган қирол Пхумипон Адульядет ўз ўғли Маха Вачиралонгкорнни вориси этиб тайинлаганди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу қарор мамлакат конституциясига мувофиқ қабул қилинган.

«Биз, ҳукумат аъзолари қонун бўйича навбатдаги қадамни ташлаймиз», — дея унинг сўзларини келтирган The Independent нашри.

Таиланд бош вазири ҳукумат парламентни қиролнинг валиаҳди ким бўлиши ҳақида огоҳлантиргани ҳақида маълум қилган.

Қайд этиш керакки, Маха Вачиралонгкорн 70 йиллик бошқарувдан кейин бугун 88 ёшида вафот этган қиролнинг ягона ўғли ҳисобланади.

Top