17:14 / 15.10.2016
4711

Бағдоддаги қўпорувчилик қурбонлари сони 30 нафардан ошди

Фото: Twitter/momentsuk

Бугун, 15 октябрда Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 нафарга етган. Ассошиэйтед Пресс агентлигининг шифокорлар ва полиция маҳкамасига таянган ҳолда хабар қилишича, камида 65 киши тан жароҳати олган. 

Бундан аввал, ҳудкуш террорчининг хуружидан 17 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. 

Воқеа шаҳарнинг шимолидаги Шааб туманида, шиаларнинг хотира маросимида содир этилган. 

Ҳозирча, мазкур жиноят учун жавобгарлики ҳеч бир ташкилот зиммасига олмаган. 

Top