23:32 / 15.10.2016
12640

БРИКС давлатлари етакчилари ҳинд миллий кийимларида суратга тушишди

Фото: Reuters

БРИКС давлатлари етакчилари ташкилотнинг навбатдаги саммитини қабул қилаётган Ҳиндистоннинг миллий кийими – банди кийган ҳолда суратга тушишди. Бу ҳақда "Российская газета" нашри хабар бермоқда. 

Россия президенти Владимир Путин кўк рангдаги нимчада, Ҳиндистон бош вазири – оч-жигаррангда, Хитой раиси Си Цзиньпин – қизилда, ЖАР президенти Жейкоб Зума – тўқ яшилда ҳамда Бразилия президенти Мишел Темер қулупнай рангдаги нимчаларда бўлишган.

Саммитни қабул қилаётган мамлакат миллий кийимларида суратга тушиш анъанаси 1993 йилда АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форумида бошланган.

БРИКСнинг навбатдаги саммити Гоа штатида 15-16 октябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Унинг якунига кўра декларация ва ҳаракатлар режаси қабул қилиниши тахмин қилинмоқда.

 

Top