19:12 / 16.10.2016
9390

Гвардиола матбуот анжумани вақтида такаббур инглиз журналистларига танбеҳ берди

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг бошқа чемпионатлардан устунлиги ҳақидаги гапларни миф деб атади.

У матбуот анжумани вақтида англиялик журналистларни бошқа чемпионатларга ҳурматсизлик қилмасликка чақирган.

«Мен ўйлайманки, сизлар бошқа чемпионатларга ҳурмат билан қарашингиз керак. АПЛ ўйинларининг қанчалик тезкор эканлиги ҳақида кўп марта эшитганман, аммо сизлар (журналистлар - таҳр.) бундеслига ва Ла Лигада ишламагансизлар ва у ердаги қандай ишлашларидан бехабарсизлар. 

Ҳа, балки, Англияда кўпроқ ўйинлар ўтказилар, аммо ўша Германияда ҳам ўйинлар жуда юқори тезликда ўтади. Сизлар бошқа чемпионатларни ва у ерда кўрсатилаётган футболни ҳурмат қилишингиз керак.

Мен ўйлайманки, ҳар бир лига ўзига хос жиҳатларига эга бўлади. Испан жамоалари кейинги йилларда катта ютуқларга эришмоқда, улар яхши ўйнашлари эвазига катта турнирларнинг финалларига доимо чиқиб келишади. Уларнинг таркиби яхши футболчилар билан тўлган. Ҳа, Англияда катта ўйинлар бўлиб ўтади, аммо Италияда ҳам, бошқа чемпионатларда ҳам интенсивлик юқори», дея Гвардиоладан иқтибос келтирган Mirror.

Top