10:51 / 17.10.2016
7411

АҚШда Руанда қироли Кигели V ҳаётдан кўз юмди

Фото: AP

Руанданинг сўнгги қироли Кигели V 16 октябрь, якшанба куни АҚШда 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақида собиқ монахнинг расмий сайтига асосланиб, "France press" хабар берди.

Асл исми Жан-Батист Ндахиндурва бўлган қирол 1959 йилда акаси Мутара III ўлимидан кейин Руанда тахтига ўтирган. 1960 йилда Бельгия мустамлакаси маъмурияти билан тўқнашувдан сўнг у мамлакатни тарк этган, бир йил ўтиб эса, мамлакатда монархия тузуми бекор қилинди. 

Тахминан 20 йил бир неча Африка давлатида яшаган Кигели V 1992 йилда Вашингтон чеккасига кўчиб ўтди. АҚШда у руандалик қочқинларга ёрдам кўрсатиш мақсадида қирол Кигели V хайрия фондини ташкил қилди. 

2013 йилда Руанда собиқ қиролининг Виржиния штатидаги имтиёзли турар-жойда яшаётгани маълум бўлди. Манбага кўра, у ўз ҳаёти давомида бир неча марта ватанига фақатгина монарх сифатида қайтишга тайёр эканлигини таъкидлаган. 

Top