15:29 / 17.10.2016
23602

Энг жонкуяр аҳоли дунёнинг қайси мамлакатида яшашини биласизми?

Фото: RIA

Психологлар дунё мамлакатлари аҳолиси менталитетини таҳлил қилиб, энг жонкуяр ва ҳиссиётга берилувчан кишиларнинг қаерда яшашини аниқлашди. Изланиш натижаларига кўра, Саудия Арабистони, Перу ва Данияда энг жонкуяр инсонлар яшар экан, энг қўрс ва бағритош кишилар эса - Польша, Литва, Эстония ҳамда Болгарияда. Бу ҳақида Journal of Cross-Cultural Psychology журналида чоп этилган мақолада маълум қилинди

"Бизнинг тадқиқотимиз қатъий ҳозирги вақтгагина тегишли. Бу айниқса АҚШга тааллуқли, чунки у ерда сўнгги йилларда ота-оналарнинг фарзандига тарбия бериши ҳамда умуман, миллий қадриятлар масаласида жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Одамлар Американи жуда жонкуяр деб ўйлаши мумкин, лекин аслида бу ерда яшовчи аҳоли менталитети ўзгармоқда", - дея маълум қилди Ист-Лэнсингдаги (АҚШ) Мичиган штати университети ходими Уильям Чопик. 

Чопик ва унинг ҳамкасблари сўнгги йиллардаги ўзгаришлар АҚШни бошқа давлатлар муаммоларига камроқ диққат қилувчи индивидуал ва худбин мамлакатга айлантираётганини таъкидлашди. Тадқиқотчилар 60дан ортиқ мамлакатдаги 100 мингдан зиёд аҳолини сўроқ қилиб, ана шундай хулосага келишди. 

Top