22:32 / 17.10.2016
48674

Сиз кўрмаган ва билмаган 20 та экзотик мева

Она табиат сиз ва биз билмаган меваларга бойдир. Сайёрамизнинг турли бурчакларида шу қадар ғаройиб ва экзотик меваларни учратиш мумкинки, улар ҳақида ҳатто эшитмагансиз ҳам. Уларнинг кўриниши ҳам ноодатий. Бу ажойиб меваларни татиб кўриш эса ҳақиқий саргузаштга тенг бўлиши мумкин. 

1. “Будда қўллари”

Ушбу мева Хитой, Ҳиндистон ва Японияда ўсади. Унинг мазаси нордон-ширин. “Будда қўллари”ни кўпинча шакарга ботириб, консерва қилишади ва баъзида лимон ўрнида қўллашади. Бу мевани Хитой ибодатхоналарида омад ва узоқ умр кўриш рамзи сифатида таклиф қилишади. Японияда эса ундан хона ва кийимдан хушбўй ҳид келиб туриши учун декоратив элемент сифатида фойдаланишади. 

2. Дуриан

Бу Жанубий Осиё меваси ташқи кўринишидан тиканли, лекин ичидан юмшоқ ва ширин. У ўзининг чидаб бўлмас ҳиди билан танилган, шу боис у Сингапурнинг кўп жамоат жойларида тақиқланган. 

3. Лонган

Уни “аждарҳо кўзи” деб ҳам аташади. Кичик серсув мева Хитойда истеъмол қилинади. У кўпинча шўрвалар, газаклар, пишириқлар ҳамда нордон-ширин таомларга қўшилади. Хитой тиббиётида лонган тинчлантирувчи хусусиятга эга эканлиги ҳам таъкидланади.

 

4. Мангостан

Мангостан – яна бир Жанубий Осиё меваси. У Малайзия архипелагида севимли десерт ҳисобланади. Унинг меваси сархил ҳолида ҳам ейилса-да, кўпинча консерва қилинади.

5. Пальмира

Пальмирани ёз ойларида Ҳиндистон, Жануби-Шарқий Осиё ва Малайзияда кўриш мумкин. Мева ичида оқ уруғлар мавжуд. Ҳосил ёш пайтида унинг меваси юмшоқ ва желесимон бўлади.

6. Лукума


Ушбу Жанбий Америка мевасини Перу ва Коста-Рикада севиб истеъмол қилишади. У кўпинча хом ҳолида ейилади ёки пишириқларга қўшилади. Лукума кукуни таъм берувчи қўшимча сифатида қўлланади. Мевасининг ўзи ширин бўлса-да, баъзи кишилар уни ёқимсиз деб ҳисоблашади, чунки уни истеъмол қилгандан сўнг оғизда ҳаммага ҳам ёқавермайдиган ўзига хос таъм сақланиб қолади. 

7. Маранг

Марангнинг тиканли пўстлоғи остида узум ҳажмидаги кичик мояклари бор. Мевани бўлгандан кейин бир неча соат давомида уни охиргача ейиш лозим, чунки у ўз мазасини тез йўқотади ва нордонлашиб қолади. 

8. Жекфрут

Осиёнинг жануби-шарқий қисмида ўсувчи энг машҳур мевалардан бири. Жекфрут сергўшт ва толали меваси билан машҳур. Уни хом ҳолича ҳам, пишириқлар ва ўткир таомларга қўшимча сифатида ҳам истеъмол қилиш мумкин. 

9. Яван олмаси

Бу тайвань меваси эластик ва қирсиллаган бўлади, уни  хом ҳолича истеъмол қилинади, шунингдек ундан дамлама ҳам тайёрланади. 

10. Тамаринд

Тамаринд Африкада етилади, лекин кўп мамлакатларга экспорт қилинади. Ҳинд ва Осиё ошхонасининг турли таомларида нордон мевалар кенг қўлланилади. Тамаринддан тайёрланган ичимлик Жанубий Америка мамлакатларида кенг тарқалган. 

11. Луло

Наранхилло ёки луло ташқи кўриниши жиҳатидан апельсинга, ичидан эса яшил помидорга ўхшайди. Бу мева Колумбия ва Эквадорда жуда машҳур, уни кўпинча “олтин Анд меваси” ва “Худолар нектари”, деб аташади. 

12. Жамболан

Жамболан — бу машҳур мева Ҳиндистонда десерт тайёрлашда ишлатилади. Ғаройиб мева кўпинча туз билан ейилади. Шунингдек ундан Аюрведа тиббиётида ҳам фойдаланилади. 

13. Аки

Аки мевалари Ямайкада етиштирилади. Уларни ғарқ пишган пайтида хомлигича истеъмол қилиш мумкин. Шунингдек машҳур кариб таомларида улардан газак сифатида фойдаланилади.

14. Нон дарахти

Тинч океани оролларининг бу йирик меваси бўлакларга бўлинади ва сархил ҳолатида ейилади ёки қовурилиб, гарнир сифатида берилади. Мева крахмал таркибга эга бўлиб, мазаси янги ёпилган нонни эслатади.   

15. Зизифус

Зизифус, ююб ёки “хитой хурмоси” турлари Ҳиндистон, Хитой ва бутун Осиё бўйлаб ўсади. Мевалари у қадар етилмаган пайтида унинг мазаси нордон-ширин олмани эслатади.

16. Канистел

Канистел кўпинча “тухумли мева” деб аталади, унинг мазаси – ширин. Канистелдан сутли коктейллар, музқаймоқ ва ширин кремлар тайёрлашда фойдаланишади. 

17. Пухала

Бу ғаройиб ширин мева Микронезияда муҳим озиқланиш манбаи ҳисобланади. Дарахт япроқлари ширин таомларга қўшимча сифатида қўлланади, ёғ ва гуллари эса – тиббий мақсадларда.

18. Қора сапота

Бу мевани татиб кўрган ҳар бир инсон унинг мазаси шоколадли пудингга ўхшашини айтади, фақат ундаги ёғ миқдори камроқ, бироқ С витамини апельсиндагидан 4 карра кўп. Тропик мева Мексика, Гватемала ва Колумбияда ўсувчи хурмонинг бир тури ҳисобланади.

19. Акеби

Акеби — Япония шимолида ўсувчи жуда чиройли мева. Меванинг ичидаги гўшти оппоқ рангда бўлиб, уруғлари жиловланувчи қора рангда. Сиёҳранг пўстлоғи эса сабзавот сифатида истеъмол қилинади. 

20. Ашиот

Меванинг уруғи ва гўштини ейиш мумкин, уларнинг мазаси мускат ёнғоқ таъми бўлган қалампирни эслатади. Улардан аннато (таомга қўшилувчи озуқавий бўёқ ва махсус таъм берувчи) тайёрлаш учун фойдаланишади. 

Суратлар: bigpicture.ru

Top