20:48 / 18.10.2016
5144

Apple компанияси бундан буён iPhone 4 ва эски MacBook Air'ни қўллаб-қувватламайди

Фото: slashgear.com

Жорий йилнинг 1 ноябридан Apple компанияси iPhone 4 смартфонлари ва MacBook Air 13 (2010 йилги), AirPort Extreme (учинчи авлод) ва AirPort Time Capsule (иккинчи авлод) ноутбукларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Бу ҳақида SlashGear сайтида маълум қилинди

Моделларнинг барчаси 2010 йилгача бозорга чиққан ва компания қоидаларига кўра, ишлаб чиқарилиши тўхтатилганига 5 йилдан ошган қурилмалар эскирган ҳисобланади. Бу ушбу қурилмалар эгаларининг расмий сервис марказларига мурожаат қилиши ҳамда телефонни қўллаб-қувватлаш хизмати тўхтатилади деганидир. Шуни таъкидлаш жоизки, Калифорния штати ва Туркия аҳолиси бундан мустасно, бу ерларда қонунга мувофиқ, қурилмаларга яна 2 йил давомида қўллаб-қувватлаш хизматлари кўрсатилиши керак. 

Эски қурилмаларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишнинг аниқ санаси ҳозирча номаълум. Бироқ компаниянинг япон идораси маълумоти ҳамда муддатлар таҳлили туфайли SlashGear сайти Apple компанияси ўзининг эскирган қурилмаларини қўллаб-қувватлашни айнан 1 ноябрдан тўхтатишини тахмин қилмоқда. 

 

Top