07:36 / 19.10.2016
9906

Хитой иқтисодиёти ўсиши кутилган натижани кўрсатди

Фото: The New York Times

Хитой иқтисодиётининг учинчи чоракда кутилаётган суръатлари тахмин қилинган натижани кўрсатди. Мамлакат ЯИМ ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганда 6,7 фоизга ўсди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги хабар қилмоқда

Хитой давлат бюросига кўра, ХХР ялпи ички маҳсулоти жорий йил иккинчи чорагига нисбатан 1,8 фоиз ўсишга эришган. Мамлакат ҳукумати ЯИМ йиллик кўрсаткичи 6,7-7 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Шунга қарамай, давлат бюросининг ҳисоботига биноан, Хитой иқтисодиётида кўплаб ноаниқ омиллар сақланиб қолаяпти. Бундан ташқари, барқарор ривожланиш пойдеворини мустаҳкам деб бўлмайди.

Қайд этилишича, Хитойнинг асосий активларига киритилган инвестициялар ҳажми 2016 йил сентябрь ойида 9 фоизга ўсган.

 

Top