19:21 / 19.10.2016
20989

Путин Муткони вазифасидан озод қилди

Фото: Kremlin.ru

Виталий Мутко Россия спорт вазири лавозимидан бўшайди ва Спорт масалалари бўйича вазир ўринбосари вазифасига ўтади. Унинг бу лавозимга номзоди Россия президенти Владимир Путин томонидан ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведевга тавсия этилган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар тарқатди.

Медведевнинг сўзларига кўра, Мутко янги лавозимида Спорт, туризм ва ёшлар сиёсати масалалари билан шуғулланади.

Шу билан бирга Виталий Мутко Россия футбол иттифоқи президентлигини давом эттиради. У 24 сентябрь куни лавозимига қайта сайланганди.

Top