21:36 / 19.10.2016
21726

Ўзбекистонда сотилган Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари алмаштириб берилмайди

Фото: Reuters

Ўзбекистонда сотилувчи Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари зарядлаш жараёнида ёниб кетган тақдирда алмаштириб берилмайди. Бу ҳақида MobInfo.uz нашри Samsung компаниясининг Ўзбекистондаги call-маркази маълумотига асосланиб хабар берди

Манбага кўра, Ўзбекистонда Samsung Galaxy Note 7 смартфонларининг расмий сотувлари ҳали расман йўлга қўйилмаган. Сотувдаги қурилмалар эса мамлакатимизга савдогарлар томонидан (маҳаллий бозорга) олиб келинган. Шу боис улар бир йиллик кафолатга эга бўла олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Galaxy Note 7 смартфони маҳаллий бозорда илк марта 2016 йилнинг август ойи охирида (қурилманинг портлаш ҳолатларига қадар) пайдо бўлган. Ўшанда қурилма жуда катта нархда сотила бошлаганди. Янгиликнинг портлаш ҳолатлари ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан сўнг Galaxy Note 7’нинг чакана нархи бироз пасайди. Ўтган якшанба куни маҳаллий бозордаги баъзи сотувчилар дўконнинг бир ойлик кафолати билан таклиф қилишаётганди. 

Бундан аввал компания Galaxy Note 7 қурилмаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг сотишни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. 

 

Top