20:10 / 20.10.2016
15558

Британиялик дизайнер турли ирқлар учун мусулмонча либослар коллекциясини тақдим этди

Фото: @wwags/Habiba Da Silva

Британиянинг Бирмингем шаҳридан бўлган дизайнер ва блогер Ҳабиба да Сильва турли ирқлар учун мусулмонча кийимлари коллекциясини ишлаб чиқди. Улар турли тери рангларига мувофиқ тарзда тайёрланган.

The Metro хабарига кўра, кийимлар пахтадан тайёрланган бўлиб, аллақачон сотувга чиқарилган: уларнинг нархи 24,5 доллардан бошланади. Коллекцияда тўрт тусли моделлар чиққан бўлиб, уларни кенгайтириш борасида иш олиб борилмоқда.

Фото:  @wwags/Habiba Da Silva

Тери рангига мослаб кийим бичиш янгилик эмас. Масалан, май ойида Американинг Naja маркаси Nude for All либослари коллекциясини тақдим этган эди. Кийимлар экологик тоза матодан тайёрланган эди.

Фото:  @wwags/Habiba Da Silva
Фото:  @wwags/Habiba Da Silva

 

Top