14:35 / 20.10.2016
6675

Туркия 200 нафар курд жангариси ўлдирилгани ҳақида маълум қилди

Фото: Reuters

Туркия авиацияси томонидан берилган зарбалар оқибатида 200 нафар курд жангариси йўқ қилинган. Бу ҳақда 20 октябрь куни мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

19 октябрь куни кечқурун Туркия ҲҲК Сурия шимолидаги курдларнинг 18та объектига зарба йўллади. Аниқлик киритилишича, авиазарбалар натижасида курд жангарилари тасарруфида бўлган тўққиз бино, битта зирҳли транспортер ва тўртта автомобиль йўқ қилинган.

Маълумот учун, Туркия 24 августдан буён “Фрот қалқони” операциясини олиб бормоқда. Сурия билан чегардош ҳудудда Туркия армияси, жумладан, танк ва артиллерия бўлимлари, шунингдек, махсус қўшин ҳам ҳаракатланмоқда.

Top