16:17 / 20.10.2016
14713

Жангарилар Ҳалабни тарк этмоқчи бўлган тинч аҳоли вакилларини ўққа тутди

Фото: © РИА Новости

Ҳалабнинг Бўстон-ал-Каср туманида “Жабҳат Фатҳ аш Шом” (собиқ “Жабҳат ан Нусра”) ва “Аҳрор аш Шом” жангарилари минамётлар ва ўқотар қуроллар ёрдамида гуманитар йўлакка ҳужум қилди. Бу ҳақда 20 октябрь куни Al Mayadeen телеканали хабар берди.

Экстремистлар тинч аҳоли вакиллари ва жангариларга шаҳарни тарк этишларига имкон беришмаяпти.

ТАСС агентлиги берган маълумотга кўра, Сурия армияси ҳарбий хизматчилари бунга ҳеч қандай жавоб қайтаришмаяпти ва ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий амал қилишмоқда.

Кўплаб аҳоли ва қуролсиз жангарилар туннинг ўзидаёқ Ҳалабни тарк этишни бошлаган эди. Улар орасида бемор ва ярадорлар бор. Уларга ёрдам кўрсатилмоқда ва уларни Қизил Яримой жамияти вақтинча жойлашган манзилга элтишмоқда.

Мавзу
Суриядаги уруш
Сурияда 2011 йилда бошланган фуқаролар уруши мамлакатни бир неча қисмларга бўлиб ташлаган. Сурия ҳукумати, ИШИД, курдлар ва бошқа турли жангари гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.
Барчаси
Top