12:14 / 21.10.2016
4774

Ироқ шимолида портлаш содир этилди, қурбонлар бор

Фото: © AP

Ироқ шимолидаги Киркук вилоятида юз берган портлаш оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Al Arabia телеканали.

Маълумотларга кўра, икки нафар ҳудкуш террорчи вилоятнинг шимоли-ғарбидаги электростанцияда ўзини портлатиб юборган. Бундан аввал, улар станцияни эгаллаб олишга уринган. 

Fox News телеканалининг хабар қилишича, Киркук шаҳрида шунингдек, полиция маҳкамаси биносига ҳужум қилинган. 
 

Top