03:33 / 22.10.2016
19403

ЖЧ-2018 мусобақасининг рамзи маълум бўлди

Фото: © ТАСС

Забивака исмли бўри Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий рамзи деб топилди. У сўровномада 52,8 фоиз овоз тўплади. Сўровнома натижалари “Вечерний Ургант” кўрсатуви орқали эълон қилинди.

23 сентябрда бошланган сўровнома ФИФАнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда ўтказилди. Финалда бўридан ташқари, Мушук ҳамда Амур йўлбарси иштирок этди.

Футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11та шаҳрида жойлашган 12та стадионда ўтказилади.

Top