Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Туркиянинг янги конституцияси устида иш якунланганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Биз янги конституция ва бошқарувнинг президентлик шакли устидаги ишни якунладик", деб айтди Йилдирим.
Йилдиримнинг айтишича, яқин орада қонунчилик ташаббуси парламентга кўриб чиқиш учун топширилади.
Аввалроқ Туркиянинг янги конституцияси бўйича референдум 2017 йил апрелида бошланиши мумкинлиги маълум қилинганди.