17:04 / 24.10.2016
12726

25 октябрь Ўзбекистонда илиқ ҳароратли ҳаво бўлиши кутилмоқда

Фото: © Flickr

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади. Кечаси 0-2, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
 

Top