10:31 / 24.10.2016
8199

Филиппинлик сенатор сўконғич президент Дутертега қарши текширув бошлашга чақирди

© AP Photo

Филиппинлик сенатор Лейла де Лима мамлакат президенти Родриго Дутертенинг ҳаракатларини Халқаро жиноий судда кўриб чиқишга чақирди.

«Улар (суд. — таҳририят) текширувлар ҳақида ўйлаши ёки инсониятга қарши қотилликлар бўйича тергов бошлаши керак», — деган сиёсатчи Британиядаги The Guardian нашрига.

Де Лиманинг сўзларига кўра, кейинги вақтларда у ўз ҳаёти учун хавфсирай бошлади. Бундан ташқари, унинг манзили ва телефон рақами омма учун аниқ бўлиб, натижада де Лимага кўп марталаб таҳдидлар билдирилмоқда.

Қайд этилишича, Дутертега мухолифат кучларнинг раҳбарларидан бирига коррупция ва гиёҳвандлик савдоси бўйича айблов қўйиб бўлинди.

Бундан олдинроқ Халқаро жиноий суд бош прокурори Фату Бенсуда маълум қилгандики, ушбу муассаса Филиппин ҳукумати ҳаракатлари жиддий кузатилаётганини айтиб ўтганди.

Филиппинда шу йилнинг май ойида сайланган президент Родриго Дутерте илк кунданоқ гиёҳвандлик балосига қарши кенг кўламли ҳаракатлар бошлади. Дутерте ҳукумат тепасига келганидан бери наркотик моддалар савдосига алоқадорлиги гумон қилиниб, 3 мингдан ортиқ киши ўлдирилди.

Top