22:33 / 24.10.2016
5413

Таиландда портлаш юз берди

Фото: REUTERS

Таиландда бозорда содир этилган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 19 киши яраланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, ҳужум Паттани шаҳрида амалга оширилган.

"Портловчи қурилма лағмон сотиладиган раста ёнида ҳаракатга келтирилган. Портлаш оқибатида бир аёл ҳалок бўлган. Айни вақтда ҳудуд кўздан кечирилмоқда", деб маълум қилинган полицияда.

12 августда Таиланднинг Хуахин, Суратхани вилоятлари ва Пхукет курортида портлашлар содир этилганди. Бундан олдинги кун эса Хуахин курортида иккита портлаш содир этилган. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган.

 

Top