12:18 / 26.10.2016
12533

КХДР: АҚШ – "бандитларнинг ноқонуний гуруҳидир"

Фото: © AP

Шимолий Корея ТИВ президент Барак Обама раҳбарлигидаги Америка маъмуриятини "бандитларнинг ноқонуний гуруҳи" деб атади. Расмий Пхеньян АҚШ давлат котиби Жон Керрининг КХДРни "ноқонуний тузум" деганига шундай жавоб берган. 

"Керри ҳам кирувчи Обама тўдаси — бу бандитларнинг ноқонуний тўдасидир, чунки улар ўзлари норози бўлган суверен мамлакатлардаги қонуний ҳукуматларни куч билан ағдаради. Улар, аллақачон, дунёнинг турли минтақаларида ўн минглаб бегуноҳ инсонларни йўқ қилди", — дейилади КХДР ТИВ расмий вакили баёнотида. 

Дипломатларнинг қайд этишича, АҚШ Шимолий Кореяга "ноқонуний тузум" ёрлиғини ёпиштиришга нақадар уринмасин, бу "КХДР давлатининг бирлиги, жипслиги ва тенгсиз улкан қудратини намойиш этувчи стратегик қарашини барбод қила олмайди".
 

Top