15:36 / 26.10.2016
7996

Одамларнинг пулига хиёнат қилган электр тармоқлари ҳудуд назоратчиси суд олдида жавоб берди

Қ.Анорбоев ўтган йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Зафаробод туман электр тармоқлари корхонасида ҳудуд назоратчиси бўлиб ишлаган. У шу туманда Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолисининг электр ҳисоблагичларини текшириб, назорат қилар эди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

У “Олмазор” маҳалласида яшовчи фуқаролар – Хуршида Улашевадан 170 минг сўм, Дилмурод Бошмоновдан 147 минг сўм, Сайдулла Назаровдан 30 минг сўм, Ўғилой Артиқбоевадан 60 минг сўм, Ҳайитгул Мусурмоновадан 70 минг сўм, Хайрулла Алибоевдан 100 минг сўм, Адиба Ҳаққуловадан 300 минг сўм пул йиғиб олди. 
Афсуски, у олинган нақд пул маблағларини корхона хазинасига кирим қилмай, ўз нафси йўлида ишлатиб юборди.

Тергов давомида Қ.Анорбоев содир этган жиноятини тан олиб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни тўлиқ қоплаб берганлигини, қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди ва одил суд ҳукми билан қилмишига яраша жазо олди.

Top