06:48 / 26.10.2016
12485

Россия бош штаби: АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Мўсулдаги қизлар мактабига зарба берган

Фото: vnebi.com

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 21 октябрда Мўсулда қизлар мактабига зарба берган. Бу ҳақда Россия қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Унинг айтишича, гап шаҳар жанубидаги Ал-Ҳаж Юнус мактаби ҳақида кетмоқда.

Рудскойнинг айтишича, АҚШ самолётлари шунингдек 22 октябрда Мўсул четидаги Қоракўш ва Ҳазна тураржой мавзеларига, 23 октябрда коалиция кучлари Қоракхароб ва Аш-Шўро аҳоли пунктларига зарба берган.

Рудскойнинг таъкидлашича, АҚШ авиазарбаларидан уч кун ичида 60 дан кўпроқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 200 дан кўпроғи жароҳатланган. Бундан ташқари, бир нечта ижтимоий муассасалар бинолари вайрон бўлган.

Шу сабабли АҚШ бошчилигидаги коалиция ушбу ҳужумлар юзасидан тергов ўтказиш учун Россия ҳукуматидан Мўсулга берилган авиазарбалар ҳақидаги маълумот билан бўлишишни сўраган.

"Тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақидаги тахминга келсак, Мўсул жануби жуда катта туман. Биз фуқаролар орасидаги қурбонлар ҳақидаги барча тахминларни жиддий қабул қиламиз. Бироқ бизга коалиция самолётлари бу воқеаларга алоқадор эканлигини аниқлаш учун аниқроқ маълумот керак бўлаяпти", деб айтди коалиция вакили.

Top