14:38 / 28.10.2016
3494

Мьянманинг ғарбий қирғоқларида авиаҳалокат содир бўлди

Фото: Reuters

Мьянманинг ғарбий қирғоқларида самолёт қулаганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақида мамлакатнинг Фуқаро авиацияси бошқармаси хабарига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилади. 

"Бир нарсани аниқ айта оламан — бу самолёт мамлакатнинг бирор авиакомпаниясига қарашли эмас", - дея таъкидлади идора вакили. Унинг сўзларига кўра, ҳаво кемаси қулаганлиги ҳақида биринчи бўлиб "минтақалардаги манбалар" хабар берган. 

Воқеа содир бўлган жойга мутахассислар йўл олишган. 
 

Top