18:25 / 28.10.2016
5548

Ўзбекистонлик футболчи қизлар Осиё чемпионатининг саралаш баҳсида илк учрашувини ўтказди

Футбол бўйича Ўзбекистон қизлар терма жамоаси 2017 йили Хитойда 19 ёшгача қизлар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг саралаш баҳсида илк учрашувни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Чемпионатнинг саралаш босқичида Ўзбекистон, Хитой Тайпейи, Гонгконг, Покистон ва Тожикистон терма жамоалари  “В” гуруҳида ўзаро баҳс олиб бормоқда.
Ёшларимиз тожикистонлик тенгдошларига қарши ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ ташаббусни қўлга олди. Рақибларига ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан устунлигини намойиш этиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Голларга Шаҳноза Қурбонова, Шоира Қултўраева, Малика Бурҳонова  муаллифлик қилди.
Энди футболчи қизларимиз 31 октябрь куни Хитой Тайпейига қарши майдонга тушади.

 

Top