08:57 / 29.10.2016
6316

Америкалик ҳиндулар Клинтон офисида ўз миллий кулбаларини ўрнатишди

Фото: © L!FE

АҚШда ҳиндулар жамоаси вакиллари ўз юртлари – Шимолий Дакота штатида нефть қувури қурилишига қаршилик сифатида кескин чораларга бордилар. Бу ҳақда хорижий ОАВ  хабар бермоқда. 

27 октябрда бу масала бўйича Хиллари Клинтон идорасига ташриф буюрган ҳиндулар АҚШ президенти лавозимига номзоднинг беэътиборлигидан аччиқланишган. Норозилик сифатида улар Клинтоннинг Нью-Йоркдаги офисида ўзларининг миллий кулбалари – вигвамни барпо этишган ва миллий қўшиқларни баралла куйлай бошлашган.

Ҳиндуларнинг айтишича, қувур қурилиши у ердаги қадимий қабрларни, муқаддас жойларни вайрон қилади ҳамда ҳиндуларни Миссури дарёсига чиқиш имкониятидан маҳрум қилади. 

20 га яқин ёшлар офисга таёқлар ва мато билан кириб, икки дақиқадан камроқ вақт ичида кулбани ўрнатишди ва унга "Биз бу ерга ҳимоя қилиш учун келдик! Сув – бизнинг ҳаётимиз!" деган баннер илиб қўйишди.

Полиция 15 дақиқадан сўнг намойишчилардан бинони тарк этишларини сўраган. 

Клинтон шаманча чақириқлар ва идорасида ҳиндулар кулбаси пайдо бўлганини жавобсиз қолдирган. Намойишчилар Клинтонга мактуб беришга уринишган, бироқ Клинтон вакиллари уни қабул қилишдан бош тортишган.

 

Top