07:15 / 29.10.2016
8307

Ироқлик ҳарбийлар Мўсулга ҳужумни тўхтатишди

Фото: © Reuters/Ahmed Jadallah

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакили полковник Жон Дорриан Ироқ кучлари озод қилинган ҳудудларда жангарилар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун Мўсулга ҳужумда танаффус эълон қилишганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Доррианнинг айтишича, ироқлик ҳарбийлар жойларини ўзгартирмоқдалар, қайта жиҳозланмоқдалар ва озод қилинган ҳудудларда жангарилар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча тозалаш ишларини ўтказмоқдалар.

Дорриан танаффус бор-йўғи икки кун эгаллашини, шундан кейин ироқлик аскарлар Мўсулга ҳужумни давом эттиришларини айтди.

Унинг айтишича, бу танаффус ушбу босқичда нормал қарордир.

Top